Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этмоқда.
Нуфузли анжуман дастури доирасида қатор тадбирлар, хусусан, иқтисодий форум ва Марказий Осиё мамлакатларининг саноат салоҳиятига бағишланган кўргазма ҳам ташкил этилган.
Эътиборлиси, унда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номли юртимиз павильонида кўплаб товарлар қаторида BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаcи томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида етиштирилиб, қайта ишланган ва ҳозирда кўплаб мамлакатларга экспорт қилинаётган заъфарон маҳсулотининг экспозицияси ҳам намойиш этилмоқда.
Ўзбек заъфарони кўргазмага йиғилган кўплаб хорижлик тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди.