Тадбир мобайнида BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаcи томонидан заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича эришилган ютуқ ва натижалар, келгусидаги аниқ мақсад ҳамда режалар билан ўртоқлашиб, расмий делегация таркибида келган ҳукумат вакиллари, бир гуруҳ италиялик ишбилармонлар билан ҳам амалий мулоқотлар ўтказди.
Хусусан, Италиянинг Ўзбекстондаги элчиси Агостина Пинна, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эдмондо Чириэлли ҳамда Италия Президентининг дипломатик маслаҳатчиси Фабио Кассезе билан бўлиб ўтган ўзаро манфаатли музокараларда мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳар икки мамлакат ўртасидаги инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш, консалтинг хизматларини тобора ривожлантириш, заъфарон ўсимлиги экспорти учун янги бозорларни топиш, қолаверса, бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, суҳбат чоғида Европа мамлакатлари, умуман бутун дунёда хозирда долзарб бўлиб турган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ошириш, йирик хорижий компания ва корхоналар мавжуд салоҳиятини мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилган ҳолда ташқи савдо бозорларини ҳамжихатликда ўзлаштириб, бизнеснинг турли соҳаларида потенциал шерикларни топишда ўзаро ёрдам кўрсатиш борасида ҳам келишиб олинди.