Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Сизларни Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан самимий табриклаймиз.
Қардош ўзбек ва қозоқ халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланган. Умумий тарихимиз, маданий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз бизни бирлаштириб туради. Қозоғистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли ва давр синовидан ўтган ҳамкордир.
Муносабатларимизда фаол сиёсий мулоқот туфайли барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришилгани, кенг кўламли ҳамкорлик жадал суръат билан ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим.Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар ошгани ва беш миллиард долларга яқинлашгани бунинг тасдиғидир.Бундай ҳамкорлик ришталари туфайли BMB HOLDING компанияси ҳам Қозоғистоннинг илғор ишбилармонлари билан яқиндан алоқа ўрнатиб, ўзбек заминида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйди.
Ишонамизки, алоқаларимизнинг бундан кейинги истиқболлари ҳам янада самарали ва мустаҳкам бўлиб, тобора юксалиб бораверади. Бу йўлда эса, компаниямиз ўзаро манфаатли лойиҳа ва режаларни амалга оширишга доим тайёр. Фурсатдан фойдаланиб Қозоғистон халқига тинчлик ва омонлик тилаймиз.
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING компанияси!