Қадрли юртдошлар! Азиз ватандошлар!
BMB Holding компанияси барчангизни бугунги қутлуғ сана 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этади.
Бош қомусимиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, уларнинг эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.
Конституция халқни халқ, миллатни миллат сифатида шакллантиради. У жамиятни жипслаштиради, одамларни тенглаштиради. Давлатни дунёга тараннум этиб, тобора тараққий этишига замин яратади.
Илло, унда халқимизнинг метин иродаси, одамлар комил ишончи, аҳоли ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётининг мазмун-моҳияти жо бўлган.
Сиз, азизларни мана шундай шодиёна кун билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Ҳурмат билан,
BMB Holding жамоаси!