BMB дайжест

BMB дайжест
Ҳафта давомидаги муҳим воқеаларнинг қисқача тафсилоти

▪️ 19 декабрь куни BMB Holding компанияси Кузатув кенгашининг раиси Б.Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси А.Ағзамхўжаев ўртасида видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди.

“Онлайн” суҳбат чоғида компания таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европага, жумладан Польша бозорига етказиб берилиши, бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди.

************************************

▪️ 19 декабрь куни BMB Holding компанияси Кузатув кенгашининг раиси Б.Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Швеция Қироллигидаги элчиси Н.Ғаниев ўртасида видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу Скандинавия мамлакатининг қандолатчилик, косметология ва дори дармон саноатида заъфарон маҳсулотидан кенг фойдаланилишини эътиборга олиб Бахмал туманида етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган шифобахш заъфарон ўсимлигини Швецияга экспорт қилиш масалалари кўриб чиқилди.

************************************

▪️ 20 декабрь куни BMB Holding компанияси Кузатув кенгашининг раиси Б.Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Д.Ахатов ўртасида видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Элчихона раҳбари BMB Holding компаниясининг мавжуд катта салоҳиятини қайд этиб, халқаро даражада амалий ҳамкорликни йўлга қўйишда келаси йил январь ойида Берлинда ўтказиладиган анъанавий “Яшил ҳафта” кўргазмасида ўз маҳсулотлари экспозицияси билан қатнашиш таклифини илгари сурди. Бу эса ўз навбатида, компания таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нафақат Германия, балки Европа бозорларида ҳам муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилиши таъкидланди.

************************************

▪️22 декабрь куни BMB Holding компания Кузатув кенгашининг раиси Б.Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчиси Ғ.Фозилов ўртасида видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Бельгия, ғарбий Европада Бенилюкс дея аталмиш Халқаро иқтисодий ва божхона ташкилотига аъзо бўлган яна икки давлат – Нидерландия ва Люксембург билан бирга ягона мезон, эҳтиёж ва талабларга эга учта янги ва истиқболли истеъмол бозори сифатида баҳоланади.

Холдинг томонидан ишлаб чиқилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қуритилган мевалар, жем ва шарбатларни бу бозорларга етказилиши Ўзбекистиннинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

************************************

▪️ 22 декабрь куни BMB Holding компаниясида Индонезия савдо вазирлиги департаменти раҳбари Ариф Вибиносо бошчилигидаги делегация билан компания бош директорининг 1-ўринбосари М.Усмановнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Индонезия делегацияси раҳбари ўз мамлакати ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистон бизнес аҳли билан амалий алоқалар ўрнатишга катта қизиқиш билдираётгани ва бунда айниқса, аграр соҳа йўналишлари, хусусан шифобахш заъфарон гиёҳига бўлган талаб юқори эканлигини таъкидлади.

Манфаатли мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон-Индонезия тадбиркорлар палатасини ташкил этиш таклифини илгари суришди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: