Хусусан, “ВМВ” профессионал футзал клуби Президенти, ВМВ холдинг компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Ўзбекистонда футзални ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётгани, бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ишларидаги фаоллиги, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопесни таклиф этишда кўрсатган ёрдами учун “Ўзбек футболи жонкуяри” унвони билан тақдирланди.
Қувонарлиси, 2022-2023 йил мавсумида футзал бўйича Олий лига чемпионлиги, кубоги ва суперкубоги ғолиблигига эришган “ВМВ” футзал жамоаси бош мураббийи Нодир Элибаев «Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияси ғолиби деб топилди.
ВМВ Holding компанияси жамоаси ушбу юксак мукофот “ВМВ” профессионал футзал клуби ва умуман, ҳақиқий спорт фидойиси ва жонкуяри бўлган Бекзод Маматқулов ва “ВМВ” футзал жамоаси бош мураббийи Нодир Элибаевни бу юксак эътироф билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида янада юксак марра ва чўққиларни забт этишга, футзал бўйича олий лига ўйинларининг нуфузи ва савиясини ҳамда халқаро мавқеини янада оширишга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.