РФ Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили билан амалий учрашув бўлиб ўтди.

РФ Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили билан амалий учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йил 6 декабрь куни BMB Holding Бош офисида компания Бош директорининг 1-ўринбосари, халқаро муносабатлар, инвестиция ва тижорат масалалари комплекси раҳбари М.Усманов билан Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили И.Халитов ўртасида амалий мулоқот бўлиб ўтди.
Ўзаро манфаатли руҳда ўтган музокаралар давомида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
Жумладан, ноябрь ойи охирида Жиззах вилоятида очилган Ўзбекистон – Россия «BMB-NRC Agrologistics» –қўшма корхонасининг самарали фаолият юритиши билан боғлиқ вазифалар кўлами, агрологистика комплекслари ишини пухта ташкил қилишда халқаро ва Россия тажрибасидан унумли фойдаланиш, экспортга жўнатиладиган аграр соҳа маҳсулотларини оптимал муддатларда буюртмачиларга етказиш ва бунда муқобил темирйўл логистикасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида Ўзбекистонга Россия минтақаларидан келтириладиган товарларни импорт қилиш амалиётини янада ривожлантириш мулоқот иштирокчилари диққат марказида бўлди.
Шунингдек, учрашув чоғида келаси ҳафта Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия хукуматлараро комиссияси йиғилиши кун тартибига ўзаро ҳамкорликка оид қатор масалаларни киритишга ҳам келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: