Мулоқотлар чоғида яқиндагина очилган «BMB-NRC Agrologistics» – Ўзбекистон – Россия кўшма корхонасининг кенг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унинг бўлажак фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мазкур йўналишда Россияда мувофаққиятли иш юритаётган агрологистика комплекслари тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш, экспорт юкларни қисқа муддатларда манзилларга етказишда муқобил темирйўл логистикасини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистонга ҳамкор мамлакатдан озиқ овқат ва дон маҳсулотларини импорт қилиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, BMB Holding компанияси россиялик ҳамкорлар билан аграр соҳанинг бошқа тармоқлари бўйича, малакали консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда биргаликда янги бозорларни ўзлаштириб, муносиб бизнес-шериклар доирасини кенгайтиришда ҳам манфаатли муносабатлар ўрнатишга тайёр эканлиги қайд этилди.