Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда. Унда блиц ва рапид бўйича жаҳон чемпиони, кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиби, BMB Holding компанияси бренд-амбассадори Умида Омонова ҳам муносиб иштирок этди.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди ва Осиё чемпионига айланди.
BMB Holding компанияси Умидани ушбу ғалабаси билан қутлайди ва келгуси мусобақаларда омад тилайди