“United Business Clubs” компанияси Президенти билан учрашув бўлиб ўтди

“United Business Clubs” компанияси Президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни BMB Holding компанияси Бош офисида “United Business Clubs” компанияси Президенти, Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш Ассоциацияси бошқарув Кенгаши раиси (Болгария) Весселин Халачев билан компания Бош директорининг 1-ўринбосари М.Усманов ўртасида учрашув ташкил этилди. Ўзаро манфаатдорлик руҳида ўтган мулоқот чоғида биргаликдаги бизнес йўналишлари, келгусидаги аниқ режалар ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида меҳмонга BMB Holding компанияси фаолиятига доир тўлиқ маълумот тақдим этилди. Болгариялик ишбилармон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чуқур қайта ишлаш ва қуритилган мевалар, ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини Болгария бозорига экспорт қилиш масалаларига катта қизиқиш билдирди. Ўз навбатида, Весселин Халачев юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Болгария орқали Европа мамлакатларига етказиб бериш бўйича «ХАБ» ташкил этиш таклифини илгари сурди

Бундан ташқари, мулоқотлар чоғида томонлар BMB Za’faron шифобахш маҳсулотининг экспорт ҳажмларини ошириш ва географиясини кенгайтириш мақсадида фармацевтика, нутрицевтика ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган компаниялар билан амалий ҳамкорлик ўрнатиш борасида ҳам келишиб олишди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: