Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда
Ҳар касбнинг ўз машаққати, ўзига хос қийинчиликлари бўлади. Аммо илм йўлини танлаган, бирор соҳа, йўналиш бўйича тадқиқот олиб бораётган, умуман ўзини илм-фанга, янгилик яратишга бахшида этганларнинг кори анча залворли, бирмунча мушкулроқ. Бу йил ана шундай фидойи инсонларнинг байрами – Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганига 80 йил тўлди.

Шу муносабат билан BMB Holding компанияси мамлакатимиздаги етакчи олимлар, академиклар, истеъдодли тадқиқотчилар, илмий ходимлар, умуман барча илм-маърифат эгаларини самимий табриклайди.

Бир ҳақиқат аёнки, ҳаётни сувсиз, дунёни инсонларсиз, табиатни қуёшсиз тасаввур этиш қийин бўлганидек, мамлакат равнақи, юрт тараққиёти, эришилаётган ҳар бир муваффақиятни илмсиз кўриш мушкул. Зеро, илм-фан ютуқлари, инновацион технологиялар одамларнинг турмушини фаровон, соҳаларнинг ривожини бардавом қилади.

Очиғи, кейинги йилларда илм-маърифатга эътибор юксалди. Ҳар битта соҳани ривожлантиришда илмий ёндашувга катта аҳамият қаратилди. Муҳтарам президентимиз ҳам бугунги қутлуғ сана муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида: “…миллий тарихимизда ёрқин из қолдирган биринчи ва иккинчи Ренессанслар замирида аввало илм-фан ютуқлари мужассамдир. Бугун биз барпо этаётган Учинчи Ренессанс пойдевори ҳам, ҳеч шубҳасиз, инсон капитали, илм-фан, инновация ва янги кашфиётлар асосида бунёд қилинади” дея бежизга таъкидламадилар.

Шу боис компаниямиз ҳар бир қилаётган ишида илм-фанга чуқур таянади. У хоҳ қишлоқ хўжалиги йўналиши бўладими, хоҳ консалтинг хизматлари, қолаверса, тиббиёт, спорт соҳаларидами илмий ёндашувга алоҳида эътибор қаратиб, олимлар билан бамаслаҳат иш олиб боради. Компаниянинг муваффақияти ҳам шунда.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча илм-фан соҳасига ҳисса қўшиб келаётган фидоий инсонларни яна бир бор байрам билан табриклаймиз. Танлаган ғоят шарафли ва машаққатли касбингизда улкан зафарлар, янгидан янги ютуқ ва омадлар тилаймиз.

Илмий изланишдан асло чарчаманг!

Ҳурмат билан,

BMB Holding жамоаси!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: