Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси билан видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси билан видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни BMB Holding Бош офисида компания Кузатув кенгашининг раиси Б.Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси А.Ағзамхўжаев ўртасида видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди.
“Онлайн” суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожида хусусий сектор вакиллари ва ишбилармон доираларнинг ўрни алоҳида эканлиги қайд этилди.
Шу нуқтаи назардан, BMB Holding компанияси таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европага, жумладан Польша бозорига етказиб берилиши, бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ кенг қамровли вазифалар мулоқот давомида атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар биргаликда янги бозорларни ўзлаштириш ва бизнес шериклар доирасини кенгайтириш, қулай транспорт-логистика маршрутлари орқали Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: