Азиз юртдошлар, ўз ҳаётини она юрт ҳимоясига бағишлаган фидойи инсонлар!
Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Ушбу қутлуғ айёмда фидокорона хизматларингизни алоҳида таъкидлаб, сизларнинг машаққатли меҳнатингиз туфайли халқимизнинг осойишта ҳаёти таъминланаётганини юксак ғурур билан эътироф этамиз.
Биз ватанпарвар, қалби шижоат ва жасоратга тўла, мард, баҳодир ҳарбийларимиз тимсолида она юртимизга тоғдек таянч бўлиб турган буюк маънавий кучни кўрамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги байрам билан яна бир бора қутлаймиз! Жонажон юртимизга садоқат билан хизмат қилишдан чарчаманг!
Ватан ҳимояси йўлида барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ҳамда хизмат фаолиятингизда муваффақият ва зафарлар тилаймиз!
Ҳурмат билан,
BMB Holding жамоаси!