Ҳафта давомидаги муҳим воқеаларнинг қисқача тафсилоти.
29 декабрь куни Ўзбекистон меҳмонхонасида BMB Holdingнинг тантанали янги йил шодиёнаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида йил давомида қилинган ишлар сарҳисоб қилинди , ўзининг ташаббускорлиги, фидойилиги билан бошқаларга намуна бўла олган кўплаб ходимларга ташаккурнома ва турли номинациялар бўйича мукофотлар топширилди. Элимиз суйган санъаткорларнинг куй – қўшиқлари барча меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.
“Халқ танлови 2023”да BMB Za’faron ресторани Жиззахда йил ресторани деб топилди.
Қозоқ тилида чоп этиладиган “Нурлы жол” газетасининг 6 январь кунги сонида BMB Holding компанияси фаолияти, хусусан, унинг таркибидаги Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга асосланган йирик инвеститцион лойиҳа фаолиятига бағишланган мақола эълон қилинди.
Шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон, уч карра Европа чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Валентина Гунина 26-30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 17 имкониятдан 14 очко тўплаб, иккинчи марта чемпионликка эришди. Ғолиб шахматчи BMB Holding компанияси фаолияти, хусусан, BMB Za’faron маҳсулотига юксак баҳо берди.
6 январь куни Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида BMB CUP мусобақасининг 6 тур ўйинлари бўлиб ўтди.