BMB Holding Австрияда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

BMB Holding Австрияда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилмоқда
BMB Holding Австрияда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

BMB Holding Австрияда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Хабарингиз бор, холдингнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича келишувларни амалга ошириш мақсадида BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация европалик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун навбатдаги ишчи ташрифи билан айни вақтда Австрия давлатида бўлиб турибди.

Бугун Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида AGROTEC HANDELS компанияси президенти Борис Кандов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Австрияда марказлашган “Хаб” ташкил этиш орқали BMB Holding корхоналари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни Европа бозорларига марказлашган ҳолда етказиб бериш ҳамда заъфарон маҳсулоти экспортини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Мазкур “Хаб” ни ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистонда етиштирилаётган ва қайта ишланаётган маҳсулотларни Европа мамлакатларига экспорт қилиш, маҳсулотлар кўламини кенгайтириш ва Европа стандартларига асосан қадоқлаш орқали ушбу бзорларга юқори сифатли маҳсулот етказиб беришдан иборат.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: