BMB Holding делегацияси Венгриядаги йирик қандолатчилик корхонасида

BMB Holding делегацияси Венгриядаги йирик қандолатчилик корхонасида
BMB Holding делегацияси Венгриядаги йирик қандолатчилик корхонасида
BMB Holding делегацияси Венгриядаги йирик қандолатчилик корхонасида
Айни кунларда BMB Holding компанияси Ўзбекистоннинг Венгриядаги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихоналари кўмагида Будапешт шаҳридаги йирик тадбиркорлар билан учрашув ва музокаралар олиб бормоқда. Жумладан, BMB Holding компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация Венгриянинг қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Urban Édesipari Kft. компаниясида бўлди.
Венгриядаги энг йирик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишув баробарида, унинг раҳбари Питер Нойман билан учрашув ҳам ташкил этилди. Таъкидлаш лозимки, ушбу компаниянинг йиллик товар айланмаси 120 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳозирги кунда заводнинг иккита линияси ишлаб турибди. Яқин вақт ичида учинчи йирик линия ишга тушади. Маҳсулотининг 35 фоизи экспортга йўналтирилади. Мазкур компания билан заъфарон етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, қуритилган мевалар ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича ҳам музокаралар олиб борилди. Энг муҳим жиҳати шундаки, Urban Édesipari Kft. компанияси европа давлатларининг йирик савдо тармоқларида ўз дистрибьютерлик шаҳобчаларига эга. Эндиликда ана шу йирик савдо тармоқларидан юртимиз бренди бўлган BMB Za’faron ва чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ҳам ўрин эгаллайди.
Boost

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг