BMB HOLDING компаниясида Crocus Group компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 17 январь куни BMB HOLDING компанияси Бош офисида Crocus Group компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи “Твой Дом” гипермаркетлар тармоғи вакиллари билан ўзаро манфаатли учрашув ташкил этилди.
Мулоқот аввалида меҳмонлар BMB HOLDING фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти билан таништирилди. Жумладан, компаниянинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш йўналишидаги йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда мазкур йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, “Твой Дом” гипермаркетлар тармоғига хўл мева ва сабзавотлар, дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар, чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилди.