Европа компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Европа компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Европа компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 23 январь куни Берлин шаҳрида BMB Holding компанияси раҳбарияти ва Proto Global GmbH компанияси Президенти Зия Газиев ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида BMB Holding тизимидаги BMB-OPERA Zafferano қўшма корхонаcи томонидан заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича эришилган ютуқ ва натижалар, келгусидаги аниқ мақсад ҳамда режалар билан ўртоқлашилди.

Эътироф этилганидек, BMB Zaʻfaron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотинининг экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш мақсадида Control Union Certifications (Нидерландия) ташкилоти билан ҳамкорликдаги USDA organic сертификатини олиш бўйича узоқ йиллик ишлар якунига етди. Маҳсулот эса Европанинг энг мураккаб бўлган синов лабораторияларидан бир неча маротаба муваффақиятли ўтди.

BMB Holding тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа ва АҚШнинг энг нуфузли сифат ва органик сертификатлари олинаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда табиий (органик) усулда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотини етказиб бериш ва Proto Global GmbH компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган биологик фаол озуқавий қўшимчаларда фойдаланиш орқали жаҳон бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Da IERVASI S.r.l. компанияси Президенти Джузеппе Камастра билан ҳам музокаралар ўтказилди. Da IERVASI S.r.l. компанияси Президенти билан BMB Agro Plus корхонаси томонидан чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа мамлакатлари, жумладан Германия ва Италия бозорига етказиб ериш бўйича келишувга эришилди.

Шу билан бирга, BMB Holding компаниясининг хориждаги расмий вакили сифатида фаолият юритиш ва улар орқали қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ошириш, йирик хорижий компания ва корхоналар мавжуд салоҳиятини мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилган ҳолда ташқи савдо бозорларини ҳамжихатликда ўзлаштириб, бизнеснинг турли соҳаларида потенциал шериклар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Германиядаги юртдошларимиз билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг