Польша билан ҳамкорлик йўналишлари кенгаймоқда
Ушбу университет Варшавадаги энг нуфузли олий ўқув юрти ҳисобланади. Университет ректори, гуманитар фанлар доктори Павел Чарнецкий делегация аъзоларини мазкур билим даргоҳи фаолияти билан батафсил таништирди.
Турли йўналишларда амалга оширилаётган илмий-техникавий лойиҳалар хусусида сўзлаб берди. Мулоқот давомида BMB Holding фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти ҳам ўтказилди.
Жумладан, компаниянинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш йўналишидаги йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув доиарасида «Collegium Humanum» университети филиалларини ташкил этиш, BMB Holding билан инвестиция ва консалтинг хизматлари кўрсатиш лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ходимларининг бизнес менежмент йўналишида ушбу университетида малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларда келишиб олинди.