Польша билан савдо ва шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда
«Януш Пехочинский — 1991-2005 йиллар – Польша Республикаси Кенгаши депутати;
2005-2008 йиллар – Польша Ижроия қўмитаси вице-президенти;
2007-2012 йиллар – Польша Республикаси Кенгаши депутати (икки чақириқ);
2012-2016 йиллар – Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири;
2012-2016 йиллар – Польша Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси;
2016 йилдан ҳозирги кунгача – Савдо-саноат палатаси асосчиси ва президенти;
2017 йилдан – Польша Вазирлар Маҳкамасида иқтисодиёт ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият юритиб келмоқда».

Музокаралар давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.
Польша Республикаси Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим шерикларидан бири эканлиги айтиб ўтилди. Таъкидлаш лозимки, савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликда Польшада «Хаб» ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дуккакли экинлар, қуритилган мева-сабзавотлар, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, айниқса шифобахш заъфарон етказиб бериш масалалалари муҳим ўрин эгаллайди.
Шунингдек, Варшава шаҳрида “EWABIS” компанияси бошқаруви аъзоси Марек Мерзес билан учрашув ўтказилди. Ушбу “EWABIS” Польшадаги энг йирик экспорт – импорт операцияларини амалга ошираётган компаниялардан бири ҳисобланади.
EWABIS — товар айланмаси ҳажми 100 миллион евродан ортиқ. Дунёнинг 75 мамлакати билан алоқа қилади. 70 минг тонна маҳсулот экспорт қилади.Саноат ускуна ва технологиялари савдоси билан ҳам шуғулланади.
Мулоқот давомида BMB Holding томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган маҳсулотларнинг экспорт географиясини ушбу компания билан ҳамкорликда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.