Швейцариянинг йирик фармацевтика компанияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Швейцариянинг йирик фармацевтика компанияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Швейцариянинг йирик фармацевтика компанияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 30 январь куни Женева шаҳрида BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов билан Швейцариянинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлган Volant Pharma AG компанияси Президенти Моритз Филипп Ланге билан манфаатли учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида швейцариялик бизнесмен BMB Holding фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти билан таништирилди.

Volant Pharma AG компанияси Президенти Моритз Филипп Ланге дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнида мамлакатимизда етиштириладиган шифобахш гиёҳлардан фойдаланишга катта қизиқиш билдирди. Чунки, юртимизда эса доривор гиёҳларнинг кўплаб ноёб турлари ва навлари мавжуд, етиштириш учун эса қулай об-ҳаво, унумдор тупроқ ва муҳим бўлган бошқа табиий ресурслар етарли.

Мулоқот доирасида Volant Pharma AG компанияси BMB Holding билан айнан мана шу йўналишда, Ўзбекистон заминида фармацевтика саноати учун шифобахш гиёҳлар етиштириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Яқин вақт ичида бизнес мулоқотларнинг иккинчи босқичи бевосита юртимизда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг