Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов BMB-NRC Agrologistics комплексига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов BMB-NRC Agrologistics комплексига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов BMB-NRC Agrologistics комплексига ташриф буюрди

 

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши давомида инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва ҳудудлардаги ишлаб чиқариш корхоналарини инфратузилма билан тўлиқ таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Шу муносабат билан ташриф давомида Л. Кудратов мажмуа фаолиятида юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб, жойлардаги масъул раҳбарларга мавжуд масалаларни тезкор ҳал этиш, комплекснинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида ишларни янада фаоллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Ташқи савдо, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича инвестиция дастурларини амалга ошириш ҳамда ҳудудий экспорт ҳажмини юксалтириш бўйича ишларнинг боришига эътибор қаратилди.

Шунингдек, келгусида BMB-NRC Agrologistics комплексини экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича таклифларни кўриб чиқди ва бу борада ҳам мутасаддилар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: