Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 январь куни Австриянинг Вена шаҳрида BMB Holding компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожида хусусий сектор вакиллари ва ишбилармон доираларнинг ўрни алоҳида эканлиги қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, BMB Holding таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европа мамлакатларига, жумладан Австрия бозорига етказиб берилиши, бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ кенг қамровли вазифалар мулоқот давомида атрофлича муҳокама қилинди. BMB Holding тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа ва АҚШнинг энг нуфузли сифат ва органик сертификатлари олинаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар биргаликда янги бозорларни ўзлаштириш ва бизнес шериклар доирасини кенгайтириш, қулай транспорт-логистика маршрутлари орқали Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: