Ўзбекистоннинг чуқур қайта ишланган маҳсулотлари, қуруқ мевалари ҳамда дуккакли маҳсулотлари Швейцарияга етказиб берилади

Ўзбекистоннинг чуқур қайта ишланган маҳсулотлари, қуруқ мевалари ҳамда дуккакли маҳсулотлари Швейцарияга етказиб берилади

Ўзбекистоннинг чуқур қайта ишланган маҳсулотлари, қуруқ мевалари ҳамда дуккакли маҳсулотлари Швейцарияга етказиб берилади

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Тошкентдаги BMB Holding бош офисида швейцариялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтган эди. Бу ҳамкорликнинг давоми ўлароқ жорий йил 30 январь куни Женева шаҳрида Швейцариянинг NC Vertatur GmbH ва Maestral AG компаниялари раҳбарияти билан навбатдаги ўзаро манфаатли учрашув ташкил этилди.

Maestral AG — Швейцария ҳамда Жанубий Европанинг тармоқли савдо марказларини ўз маҳсулотлари билан таъминлайдиган энг йирик компаниялардан бири бўлиб 1992 йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Мулоқот аввалида мезбонларга BMB Holding фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари, холдингнинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича йирик лойиҳалари, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда мазкур йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, қўшимча қийматга эга чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, қуруқ мевалар, дуккакли маҳсулотларни Европа мамлакатлари, хусусан, Швейцарияга экспорт қилиш ҳамда логистика масалалари муҳокама қилинди. Келгусида бу борадаги ишларни мамлакатимизда давом эттиришга келишиб олинди.

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: