Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 январь куни Мадрид шаҳрида BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов билан Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фаррух Турсунов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Эътироф этилганидек, Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизими бенефициари мақомини олди, ЖСТга аъзо бўлиш йўлида фаол ҳаракат қилмоқда. Изчил саъй-ҳаракат туфайли юртимизда инвестиция муҳити яхшиланиб, ташқи савдо кўлами кенгаймоқда.

Шу билан бирга товар айирбошлашни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд. Демак, етказиб берилаётган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, ҳажмини ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари учрашувларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.

Учрашув давомида озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, аҳолига хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани ривожлантириш энг истиқболли йўналишлар экани таъкидланди. Бундан ташқари, ҳар икки давлат эркин савдо режимига эга йирик минтақавий бирлашмаларга аъзо. Бу тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро савдо алоқасини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароит яратади.

BMB Holding тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа ва АҚШнинг энг нуфузли сифат ва органик сертификатлари олинаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни, саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаш томонлар диққат марказида бўлди. Музокара давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш миқдорини ошириш, “Made in Uzbekistan” қўшма бизнес-форумлари ва кўргазмаларини ўтказиш орқали фойдаланилмаётган ресурслар, имкониятларни сафарбар этишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: