Венгрияга заъфарон етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди

Венгрияга заъфарон етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди

Венгрияга заъфарон етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди

Хабарингиз бор, холдингнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича келишувларни амалга ошириш мақсадида BMB Holding компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматкулов бошчилигидаги делегация европалик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун навбатдаги ишчи ташрифи билан айни вақтда Венгрияда бўлиб турибди.

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистоннинг Венгриядаги  ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихоналари кўмагида Будапешт шаҳрида Gran-Export Kft. компанияси раҳбари Шедлак Герго билан BMB Holding таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европа мамлакатларига, жумладан Венгрия бозорига етказиб бериш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ кенг қамровли вазифалар учрашув давомида муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, икки мамлакат элчихоналари кўмагида Central European Gastro Platform NZrt (CEGP) компанияси Бош директори Карой Берец билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида BMB Holding тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа ва АҚШнинг энг нуфузли сифат ва органик сертификатлари олинаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Учрашув натижасида Венгрияга заъфарон етказиб бериш бўйича умумий қиймати 1 миллион евро бўлган экспорт шартномаси имзоланди ва жорий йилнинг март ойидан бошлаб Венгрия бозорига биринчи экспорт амалиётини оширишга келишиб олинди.

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: