Австриянинг AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов билан учрашув бўлиб ўтди

Австриянинг AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов билан учрашув бўлиб ўтди

Австриянинг AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов билан учрашув бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, январь ойида холдингнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича келишувларни амалга ошириш мақсадида BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация европалик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун навбатдаги ишчи ташрифи билан айни вақтда Австрияда ҳам бўлиб, AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов билан мулоқот қилган эди.

6 февраль куни BMB Holding Бош офисида компания Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва Австриянинг AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандовнинг ана шу учрашувларнинг мантиқий давоми сифатида музокаралари бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожида хусусий сектор вакиллари ва ишбилармон доираларнинг ўрни алоҳида эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, BMB Holding таркибидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур қайта ишланаётган турли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европа мамлакатларига, жумладан Австрия бозорига етказиб берилиши, бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ кенг қамровли вазифалар мулоқот давомида атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Австрияда марказлашган “Хаб” ташкил этиш орқали BMB Holding корхоналари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни Европа бозорларига марказлашган ҳолда етказиб бериш ҳамда заъфарон маҳсулоти экспортини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Мазкур “Хаб” ни ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистонда етиштирилаётган ва қайта ишланаётган маҳсулотларни Европа мамлакатларига экспорт қилиш, маҳсулотлар кўламини кенгайтириш ва Европа стандартларига асосан қадоқлаш орқали ушбу бозорларга юқори сифатли маҳсулот етказиб беришдан иборат.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ва Австрияда қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: