BMB Holding экспорт географиясини кенгайтириш йўлида

BMB Holding экспорт географиясини кенгайтириш йўлида

BMB Holding экспорт географиясини кенгайтириш йўлида

Жорий йилнинг 29 февраль куни Италиялик ҳамкорлар Роберто Туччи ва Алессандро Момбеллони ҳамда АҚШнинг йирик гипермаркетлар тармоғига эга бўлган COSTCO компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Натале де Франческо BMB Holding фаолияти билан яқиндан танишиш, янги йўналишлар бўйича икки томонлама бизнес алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга, хусусан, Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги заъфарон плантацияларига ташриф буюришди.

COSTCO ўз сегментида энг йирик савдо тармоғи ҳисобланиб, 2022 йилда АҚШнинг энг йирик компаниялари орасида 11-ўринни эгаллаган. Омбор дўконлардан ташқари компанияга АҚШ, Канада, Мексика, Буюк Британия, Жанубий Корея, Тайвань, Япония ва Австрядаги интернет дўконлари ҳам тегишлидир. 2023 йил якунига кўра компаниянинг йиллик даромади 242,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Таъкидлаш лозимки, BMB Holding бир неча йилдан буён италиялик ҳамкорлар билан биргаликда АҚШ бозорларига ўзбек заъфаронини етказиб бериш борасидаги истиқболли лойиҳалар устида иш олиб бораётган эди. Бунинг натижасида BMB Zaʼfaron энг нуфузли халқаро сертификат – USDA organic сертификатига эга бўлди.

АҚШнинг йирик гипермаркетлар тармоғига эга бўлган COSTCO компанияси бошқарув кенгаши аъзоси, италиялик ҳамкорлар Жиззах вилояти Бахмал туманидаги заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, қайта ишлаш ва сақлаш, қадоқлаш жараёнлари билан танишишди. Маҳсулот Европанинг энг мураккаб бўлган синов лабораторияларидан бир неча маротаба муваффақиятли синовдан ўтказилганлиги эътироф этилди.

Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича “BMB-OPERA ZAFFERANO” қўшма корхонасида италиялик ҳамкорлар билан амалга оширилган лойиҳа америкалик меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

Таъкидлаш лозимки, кўплаб касалликларни даволашда самарали восита бўлган, қатор дори воситаларининг кимёвий таркибидаги табиий компонент ҳисобланган, косметология ҳамда кулинарияда кенг қўлланиладиган ўзбек заъфарони АҚШ бозорларида жуда талабгир.

Ташриф давомида томонлар савдо бозорларини биргаликда ўзлаштириш, иқтисодиёт ҳамда бизнеснинг турли соҳаларида потенциал шерикларни топишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.

АҚШнинг COSTCO компанияси бошқарув аъзоларининг BMB Holding тизимидаги корхоналар фаолияти, маҳсулотлар етиштиришдан тортиб, чуқур қайта ишлашгача бўлган жараёнларн билан яқиндан танишиб бориши бежиз эмас. Яқин кунларда ушбу йирик компания билан заъфарон ва бошқа чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан экспорт шартномаси имзоланиши кўзда тутилган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: