Жорий йилнинг 28 февраль куни пойтахтимизда жойлашган Hilton меҳмонхонасида Bridal Fashion Show 2024 кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазма мода оламида мавсумнинг асосий воқеасига айланди ҳамда кўплаб экспертлар, дизайнерлар, соҳа инфлуенсерлари ва шоу бизнес юлдузларини бир жойда жамлади. Унда BMB Za’faronнинг бир қанча маҳсулотлари ҳам намойиш этилди.
Маълумот ўрнида: BMB Holding Bridal Fashion Show 2024 нинг расмий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.