BMB Za’faronни АҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича 5 миллион долларлик шартнома имзоланди

BMB Za’faronни АҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича 5 миллион долларлик шартнома имзоланди

АҚШнинг McCormick Global Ingredients Ltd компанияси билан BMB Za’faronни АҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича 5 миллион долларлик шартнома имзоланди

Жорий йилнинг 7 февраль куни BMB Holding АҚШнинг McCormick Global Ingredients Ltd компанияси билан 5 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланди. Айтиш ўринлики, BMB Holding АҚШнинг 130 йиллик компанияси билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек компанияси бўлди.

Маълумот учун: McCormick Global Ingredients компанияси АҚШнинг зираворлар етиштириш соҳасидаги йирик ташкилотларидан бири бўлиб, 130 йиллик тарих ҳамда ўн мингдан ортиқ мутахассисларига эга. Компания қарийб икки йилдан буён BMB Holding билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, мамлакатимизда заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасига катта қизиқиш билдириб келаётган эди.

Заъфарон етказиб бериш жараёнлари жорий февраль ойидан бошланади. Шунингдек, заъфарон ва келажакда бошқа турдаги доривор ўсимликлар ва зираворлар етказиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг