Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказилди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказилди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказилди

Шу йилнинг 21 февраль куни BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида хитойлик дипломатлар BMB Holdingнинг кенг кўламли фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган экспортга йўналтирилган йирик инвестициявий лойиҳалари тақдимоти билан танишишди.

Шундан сўнг меҳмонларга сабзавот ва меваларни етиштириш ҳамда чуқур қайта ишлаш корхоналари, хитойлик истеъмолчиларда қизиқиш уйғотадиган экспортбоп бўлган турли экинлар, хусусан, дуккакли ва полиз маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган кластерларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича италиялик ҳамкорлар билан амалга оширилган лойиҳа эса хорижий дипломат муассаса раҳбарида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Хитой томонининг бу йўналишга қизиқиши бежиз эмас. Маълумки, ушбу давлат анъанавий равишда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, халқ табобати, тиббиёт, фармакология соҳасидаги ютуқлари билан дунёда илғор саналади. Қолаверса, кўплаб касалликларни даволашда самарали восита бўлган ва қатор дори воситаларининг кимёвий таркибидаги табиий компонент ҳисобланган ўзбек заъфарони Хитой бозорларида жуда талабгир.

Элчи жаноблари BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқуловни Хитойга ташриф буюриб, у ердаги ишбилармонлар билан янада кенгроқ йўналишларда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш таклифини билдирди. Бекзод Маматқулов томонидан ушбу таклиф мамнуният билан қабул қилиниб, мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиб, Ўзбекистоннинг экспорт кўрсаткичларини юқори даражага кўтариш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: