Италиялик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказилди

Италиялик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказилди
Италиялик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказилди
 
Хабарингиз бор, шу кунларда BMB Holding делегациясининг Европа мамлакатларига ишчи ташрифи давом этмоқда. Жорий йилнинг 31 январь куни Женева шаҳрида BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов , Италиянинг Fininvest компанияси Президенти Паоло Берлускони, HT HOLDING компанияси Президенти Роберто Туччи ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашув аввалида, томонлар биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар борасида фикр алмашишди. Жумладан, 2023 йилнинг июнь ойида Президентимизнинг Италияга расмий ташрифи чоғида имзоланган шартномалар ижросини таъминлаш, маҳсулот сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ҳажмини янада ошириш, Италиядаги қўшма корхонада, Жиззах вилоятида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш, хусусан, Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилишни янада кенгайтириш, шу йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ишлаб чиқариш корхонасини қуриш масалалари муҳокама қилинди.
 
Қолаверса, BMB Za’faron’нинг USDA Organic ( АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат) сертификатига эга бўлиши сифат нуқтаи назаридан жаҳондаги энг яхши заъфаронга талабнинг яхшигина ошишига сабаб бўлишини ҳам инобатга олиб заъфарон плантацияларини кенгайтириш, кучли экспертларни жалб қилиш ҳамда инновацияларни жорий қилишга келишиб олинди.
 
✅ Шу билан холдинг делегациясининг Европага бўлган навбатдаги ишчи ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг