Польшанинг ARTAGRO компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 15 февраль куни BMB Holding Бош офисида ARTAGRO компанияси таъсисчи Брайн Бос бошчилигидаги делегация билан ўзаро манфаатли учрашув ташкил этилди. Ушбу компания билан доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, келажакда Жиззах вилоятидаги дала майдонларида ва махсус лабораторияда ARTAGRO маҳсулотлари синовдан ўтказилиши режалаштирилган.
ARTAGRO – экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун инновацион гидрогеллар ишлаб чиқарувчи, лавборатория ва илмий -тадқиқот марказларига эга бўлган Польшанинг йирик компанияси ҳисобланади. Гидрогель суперабсорбент ҳисобланади. Тупроқнинг намлик сиғими ва тузилишини яхшилаш учун учун мўлжалланган. Ўзининг оғирлигидан юзлаб марта юқори бўлган юқори ассимиляция қобилияти билан ажралиб туради. Сув билан қоришилганда шишади ва «гель кристалларини» ҳосил қилади.
Хавфсиз ва нейтрал. Тупроқ микроорганизмлари учун нейтрал, одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар учун токсик эмас. У ерда камида 5 йил фаол бўлиб қолади ва тахминан 10 йилдан кейин у бутунлай биологик парчаланади. Тупроқ тузилишини яхшилайди . Сувни сақлайди ва тежайди. Қурғоқчилик билан самарали курашади.Тупроқнинг хусусиятларига қараб суғориш пайтида сув сарфини 20% дан 50% гача тежаш имконини беради.
Учрашув давомида узоқ муддатли ва кенг қамровли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жиззах вилоятида ўтказилиши режалаштирилаётган лаборатория ва синов жараёнлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, Ўзбекистонда гидрогель ва сувни тежаш технологиялари ишлаб чиқаришга қаратилган инвестициявий лойиҳани амалга ошириш, Марказий Осиё давлатларига ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш борасида фикр алмашилди.