8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан BMB HOLDING да тантанали байрам тадбирлари бўлиб ўтди
Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади.
Бугун ушбу байрам муносабати билан, холдинг тизимида, фаолият юритаётган мунис ва дилбар опа-сингилларимизни Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ҳамда компаниянинг аҳил оиласи ўзларининг самимий тилаклари билан қутлашди.
Шунингдек, Бекзод Маматқулов мамлакатимизда гендер тенглиги борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталаркан, тизимда хизмат қиладиган аёллар сафини кенгайтириш, жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш ва жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари – компания кадрлар сиёсати олдидаги асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Фурсатдан фойдаланиб, азиз опа-сингиллар барчангизни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, сизларга ва оилангизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, хонадонингизга файз-у барака, меҳнат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Баҳорий кайфият Сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Байрамингиз муборак бўлсин!