Азиз аёллар, қадрли опа-сингиллар!
Гўзал табиатимизга барчамиз орзиқиб кутган баҳор нафаси кириб келган ушбу ёруғ кунларда сизларни уйғониш фаслининг илк айёми, меҳр-оқибат ва муҳаббат тимсоли — «8 март Халқаро хотин-қизлар куни» билан чин юракдан муборакбод этамиз.
Шундай байрам кунларида ҳар биримиз чексиз миннатдорлик ҳисси билан Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган аёл зотига – меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимиз шаънига энг гўзал сўзларни айтишимиз табиийдир. Биз сизларни энг аввало фидойилик тимсоли деб биламиз. Меҳридарё қалбингиз, ақл-заковатингиз ва садоқатингиз учун сизлардан бир умр қарздормиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-у саодат, хонадонингизга файз-у барака, меҳнат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз! Баҳорий кайфият Сизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB Holding жамоаси!