Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида хорижлик меҳмонларга BMB Za’faron маҳсулотлари тақдим этилди
Хабарингиз бор, шу кунларда Жиззах шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Бугун, ярмарканинг иккинчи кунида Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев бошчилигида хорижлик меҳмонлар ташриф буюришди.
Ярмаркада чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика ва доривор ўсимликлар соҳасида фаолият юритиб келаётган корхоналарнинг маҳсулотлари шунингдек BMB Za’faron бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам намойиш этилмоқда.
Қувонарлиси, тадбирда иштирок этаётган хорижлик меҳмонларда миллий маҳсулотларимиз, хусусан, BMB Za’faron маҳсулоти катта қизиқиш уйғотди. Уларга биринчи ўзбек заъфаронининг етиштирилиш босқичлари, шифобахш хусусиятлари, экспорт географияси ҳамда маҳсулот турлари ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида холдинг вакилларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.
Ярмаркада Республикамизнинг барча ҳудудларидан 200 тадан ортиқ корхоналар 3500 турдаги маҳсулотлари билан, 1100 нафар тадбиркор эса иштирокчи сифатида қатнашмоқда.