Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан америкалик ва италян ишбилармонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, шу кунларда HT HOLDING компанияси Президенти Роберто Туччи, Ernst & Young Global Consulting компаниясининг Италиядаги ҳамкори ва маслаҳатчиси Алессандро Момбеллони ҳамда АҚШнинг энг йирик гипермаркетлар тармоқларидан бири бўлган COSTCO компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Натале де Франческолар юртимизда бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 2 март куни мазкур делегация BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, заъфарон етиштириш, хусусан, заъфарондан тайёрланган, қўшилган қийматга эга, чуқур қайта ишланган маҳсулотларимизни АҚШ бозорларига, хусусан, COSTCO гипермаркетлар тармоғига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, тез орада ўзбек заъфарони, заъфарондан тайёрланган қўшилган қийматга эга маҳсулотлар, жумладан, заъфаронли томат пастаси ва заъфаронли аччиқ соус, мева-сабзавотлар ҳамда полиз экинларидан тайёрланадиган чуқур қайта ишланган маҳсулотларни Америка бозорларига, хусусан, COSTCO гипермаркетлар тармоғига етказиб беришга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: