Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 март куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида И.Абдураҳмоновга ҳозирда ҳолдинг тизимида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги инвестицион лойиҳаларларнинг бугунги ҳамда истиқболдаги фаолияти юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек, ҳолдинг корхоналарида етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ва етиштириш ҳажмини ошириш, экспорт географиясини янада кенгайтириш, маҳаллий фермерлар билан органик ўғитлар етказиб беришда ҳамкорлик қилиш, полиз маҳсулотлари ва мева-сабзавотларни нест-нобуд қилмасдан қўшилган қийматга эга экспортбоп маҳсулотга айлантириш борасида фикр алмашилди.

Учрашув сўнггида, соҳанинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, халқаро молиявий ресурсларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигида янги инновацион технологияларни тадбиқ қилиш, миллий ноу-хау яратишда ҳамда истиқболли лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: