Беларусь Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Николай Михайлович Рогашук билан видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди

Беларусь Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Николай Михайлович Рогашук билан видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди

Беларусь Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Николай Михайлович Рогашук билан видеоконференция алоқаси орқали мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 апрель куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Белорус Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Николай Рогашук ўртасида видеоконференция алоқаси орқали мулоқот ташкил этилди.

Онлайн шаклда ташкил қилинган мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг йилдан-йилга ривожланаётганлиги, товар айирбошлаш ҳажмининг ортиб бораётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Шундан сўнг, Н.Рогашук томонидан сўнгги йилларда дунё бозорларида юртимизда етиштирилаётган, табиий, юқори сифатли, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги эътироф этилди. Шу боисдан, Беларусиядаги йирик компаниялар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдираётганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот давомида қишлоқ хўжалиги, саноат, логистика, савдо йўналишларига доир масалаларда фикрлар алмашилди. Шунингдек, замонавий агрологистика мажмуасининг имкониятлари, юқори инфратузилма ва логистикани ривожлантириш, янги транспорт йўлакларини яратиш, мавжудларини модернизация қилиш масалалари тахлил қилинди. Айниқса, товар айирбошлаш, талаб юқори бўлган маҳсулотлар экспорт ва импорти, логистика тизимида учраётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан атрофлича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ўз навбатида, халқаро органик сертификатига эга, юқори сифатли заъфарон маҳсулоти экспорти, ушбу маҳсулотнинг фарматцевтика ва косметология соҳаларида қўлланилиши, бу борада Беларусь компаниялари билан тажриба алмашиш, келгусида кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда шу йилнинг май ойида Беларусга ҳолдинг вакилларининг ташрифи режалаштирилди.

Суҳбат якунида яқин келажакда Беларусь компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: