BMB HOLDING 7 ЁШДА!
Бугун BMB HOLDING ва унинг жамоаси учун ўзгача кун. Бундан 7 йил олдин ўз фаолиятини бошлаган ҳолдинг ҳозирда 7 йиллигини нишонламоқда.
BMB HOLDING 2017 йил 4 апрелда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга келиб унинг хизматларидан 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар фойдаланиб келмоқда. Ҳолдинг жамоаси эса аниқ мақсадлар ва стратегия асосида жадал ривожланиш йўлида бормоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва кафолатларини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши ҳам компаниямиз ривожланишидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ҳолдинг бундан кейин ҳам олдига қўйган юксак мақсадларига эришиш учун тизимли ва кенг қамровли фаолиятиини давом эттиради.
Эҳтиром ила, BMB HOLDING жамоаси!