BMB HOLDING мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда

BMB HOLDING мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда

BMB HOLDING мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда

Иқтисодиётни юксалтиришнинг муҳим омилларидан бири ҳеч шубҳасиз, экспортдир. Айни шу нуқтаи назардан, ҳолдинг таркибига кирувчи BMB IMPEX корхонаси мунтазам равишда юртимизда етиштирилиб, қайта ишланган юқори сифатли, жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган маҳсулотларни нафақат қўшни давлатларга, балки Осиё ва Европа мамлакатларига ҳам етказиб бериб келмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида серқуёш юртимизда етиштирилган бир қанча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинди. Хусусан, карамнинг бир нечта турлари, помидор, бодринг, бақлажон, лавлаги, кўкатлар, лимон каби йигирмадан ортиқ турдаги сабзавот ва мевалар, полиз маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Покистон, Хитой, Эрон,Туркия, Латвия, каби дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларига кириб борди.

Мунтазам равишда, аниқ стратегия ва режа асосида амалга оширилаётган бу каби экспорт амалиётларидан мақсад битта—юртимиз иқтисодиётига, экспорт салоҳиятининг ошишига, халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшишдир.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: