Қувайт билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Жорий йилнинг 16 апрель куни BMB HOLDING бош офисида Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва мамлакатимизнинг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аюбхон Юнусов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги дипломатик, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиб бораётганлиги мамнуният билан қайд этилди ҳамда элчи жаноблари билан BMB HOLDINGнинг кенг кўламли фаолияти, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Айни шу учрашувнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистоннинг Қувайт давлатидаги элчихонаси кўмагида, мазкур мамлакатнинг “Rawasi Kuwait Holding Co” инвеститцион-консалтинг компанияси директори Жасим ал-Ғоним билан учрашув ташкил этилди.
“Rawasi Kuwait Holding Co” компанияси 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, таълим, чакана савдо, ишлаб чиқариш, кўчмас мулкни бошқариш ва ривожлантириш, бизнес бўйича маслаҳатлар ва янги корхоналарни ташкил этиш каби бир қанча иқтисодий соҳаларда ишлайдиган диверсификатсияланган йирик компаниялардан биридир.
Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларнинг ривожида хусусий сектор вакиллари ва ишбилармон доираларнинг ўрни катталиги қайд этилиши билан бирга, Қувайт бозорларида BMB HOLDING тизимидаги корхона ва кластерлар томонидан етиштирилиб, чуқур
қайта ишланаётган экспортбоп, рақобатбардош маҳсулотларга талабнинг мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Ўтказилаётган бу каби учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.