BMB HOLDING делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи бошланди

BMB HOLDING делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи бошланди

BMB HOLDING делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи бошланди

Хабарингиз бор, шу йилнинг апрель ойида Беларусь Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Николай Рогашук билан видеоконференсия алоқаси орқали ташкил этилган мулоқот давомида ҳолдинг вакилларининг ушбу мамлакатга ташрифи режалаштирилган эди.

Айни шу режага мувофиқ, жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги элчихонаси кўмагида, BMB HOLDING Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегациянинг пойтахт Минск шаҳридан ташрифи бошланди. Меҳмонларни Н.Рогашук бошчилигидаги расмийлар кутиб олишди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад мамлакатдаги бир нечта ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, маҳсулот экспорти ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдир. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати йуналишларида фаолият кўрсатувчи корхоналардаги иш жараёнлари билан яқиндан танишиш ҳамда ёғоч ва гўшт махсулотларининг экспорт-импорти, мамлакатдаги йирик савдо марказларига ҳолдинг корхоналари томонидан етиштириладиган маҳсулотлар, хусусан, заъфарон етказиб бериш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

✅ Вакилларимизнинг Беларусияга ишчи ташрифининг муҳим тафсилотларини бериб боришда давом этамиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: