BMB HOLDING МЕДИА МАКОНИДА МУҲИМ ҚАДАМ ТАШЛАДИ

BMB HOLDING МЕДИА МАКОНИДА МУҲИМ ҚАДАМ ТАШЛАДИ

BMB HOLDING МЕДИА МАКОНИДА МУҲИМ ҚАДАМ ТАШЛАДИ

Жорий йилнинг 18 май куни BMB HOLDING бош офисида ҳолдинг таркибида ўз фаолиятини бошлаётган BMB MEDIA MARKAZI’нинг расмий очилиш маросими ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Янги тармоқларни кашф қилиш, ўсиш ва ривожланишда давом этаётган ҳолдинг жамоатчиликнинг ахборот эҳтиёжларини тезкор ва сифатли равишда қондириб бориш, қолаверса, ўз фаолиятини, эришаётган ютуқ ва натижаларини кенг ёритишни мақсад қилган ҳолда, таниқли журналист, блогер ва инфлуенсерлар билан ижодий ҳамкорликда телерадио эшиттиришлар, кўрсатувлар, қизиқарли, креатив ва фойдали контентлар тайёрлашни назарда тутиб, ўз ҳузурида BMB MEDIA MARKAZI (BMB MEDIA)ни ишга туширди.

Тадбирда 30 дан ортиқ ОАВ вакиллари, матбуот котиблари, журналистлар, блогерлар, медиа соҳаси фаоллари иштирок этишди.

Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар марказда мавжуд қулай имкониятлар ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Шундан сўнг матбуот анжумани ўз ишини бошлади. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳолдинг раҳбариятига мурожаат қилишди. Мулоқот давомида берилган барча саволларга батафсил жавоб берилиши билан бирга, марказ фаолиятга оид қўшимча таклифлар илгари сурилди.

Анжуман якунида ташриф буюрган барча меҳмонларга эсдалик совғалари топширилиб, марказ доимо ижодий ҳамкорлик қилишга тайёрлиги маълум қилинди.

BMB MEDIA MARKAZI (BMB MEDIA) — тезкорлик, ижодий ёндашув, юқори сифат, шаффофлик тамойиллари асосида мультимедиа ва ахборот-таҳлил материаллари ишлаб чиқарадиган марказ ҳисобланади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: