BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Йиғилишга Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилик қилди. Дастлаб ҳолдингнинг ўтган икки чорак якунлари бўйича олдига қўйган вазифалари самарадорлиги таҳлил қилинди. Шунингдек, истиқболли стратегик вазифалар, жумладан: инвестицион салоҳият ва экспорт географиясини кенгайтириб, ташқи иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш хажмини ошириш ҳисобига чуқур қайта ишлаш, ташқи бозорларни ўзлаштиришда қўшимча қиймат яратувчи экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала: бошқарув фаолиятини такомиллаштириб, раҳбар ходимлар масъулият даражасини муносиб тарзда белгилаш, ижро назоратини кучайтириш, ҳолдинг таркибий мажмуасини юқори малакали раҳбар ходимлар билан тўлдириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди.

Жумладан, Таъсисчилар кенгаши қарорига асосан:

BMB HOLDING таъсисчиси Дадажонов Мирзамурод Зохиджонович доимий асосда ишловчи Кузатув кенгаши аъзоси лавозимига ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига тенг улуш миқдорида Маматқулов Азиз Акмалович таъсисчи сифатида киритилди.

— BMB HOLDING Бош директорининг биринчи ўринбосари Усманов Мирғулом Хошим ўғли бошқа ишга ўтганлиги муносабати лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Набижонов Хайрулла Муминжонович Бош директорнинг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

— Закиров Сардор Тахиржанович Бош директорнинг тижорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Нарзуллаев Муслихиддин Шавкатжонович Ташқи-иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига;

Сайфуллаев Исломбек Нодирбекович Истиқболли инвестиция лойиҳаларини жалб этиш бўлими бошлиғи лавозимига;

Усманов Зокир Аманович Бизнесни ривожлантиришда давлат ва нодовлат ташкилотлари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига;

Жабборқулов Жахонгир Акмал ўғли BMB Professional Futsal Club Вице-президент – Ижрочи директори лавозимига;

Ядгаров Шамситдин Тугилович BMB AGRO корхонасининг Ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Янги тайинланган раҳбар ходимларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилаймиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: