BMB HOLDING вакиллари Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюрди

BMB HOLDING вакиллари Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюрди

BMB HOLDING вакиллари Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюрди

Эрон Ислом Республикасининг Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган расмийлар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан жорий йилнинг 22 май куни Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида ҳолдинг вакиллари Эроннинг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Муҳаммадали Искандарий билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Б.Маматқулов Эронда содир бўлган воқеалардан ҳолдинг жамоаси чуқур қайғудалигини ва Эрон ҳалқи билан биргалигини маълум қилди. Марҳум Президент етук давлат арбоби, сиёсатчи, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ривожида ва аҳоли фаровонлигини оширишга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Б.Маматқулов дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: