Азиз юртдошлар, қадрли уруш ва меҳнат фахрийлари!
Бағрикенг ва кўпмиллатли халқимизни бугунги қутлуғ сана – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.
Ватан тинчлиги ва келажак авлоднинг нурли истиқболи йўлида жон фидо этган ота-боболаримизнинг жасорати ва порлоқ хотираси қалбларимизда абадий яшайди. Ҳаёт синовларидан сабр ва матонат билан ўтиб келаётган дуогўй, ёши улуғ инсонларни эъзозлаш эса ҳар биримиз учун ҳам қарз ҳам фарздир.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун юртимиз аҳлини яна бир бора бугунги байрам билан қутлаган ҳолда барчангизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз.
Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Эҳтиром ила, BMB HOLDING жамоаси