ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Иқтисодиёт, хусусан, бозор диверсификациясини юксалтиришнинг муҳим омилларидан бири ҳеч шубҳасиз, экспортдир. Айни шу нуқтаи назардан, ҳолдинг таркибидаги ташқи савдо билан шуғулланувчи корхоналар томонидан мунтазам равишда юртимизда етиштирилаётган юқори сифатли, жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар нафақат қўшни давлатларга, балки Осиё ва Европа мамлакатларига ҳам етказиб берилмоқда.

Қуёшли ўлкамизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, пиёз, карам, сабзи, бодринг, помидор, булғор қалампири, мевалардан гилос, ўрик, олма, лимон ҳамда бир қанча турдаги сабзавотларнинг навбатдаги партияси Эрон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон давлатларига экспорт қилинди.

Маълумот ўрнида, май ойи давомида жами 30 га яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Айтиб ўтиш керакки, сўнгги йилларда тадбиркорликка берилаётган эътибор натижасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш янада оширилиб сезиларли ўсишга эришилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: