ҒАЛЛА МАВСУМИ-2024 МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
BMB Agro майдонларида қизғин бошланган ғалла йиғим-терими ўз ниҳоясига етди. Бу йил ҳам шартномавий режа ортиғи билан бажарилиб, гектаридан 70 центнердан кўп ҳосил кўтарилди.
Сўнгги йилларда ҳолдинг тизимидаги корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илмий ёндашувга таянила бошланди. Хусусан, олимлар жалб этилиб, маҳсулотлар ҳосилдорлиги ва сифатини оширишда бир қанча хайрли ишлар амалга оширилди.
Миришкорларнинг машина-трактор парклари бугунги куннинг талаби бўлган замонавий техникалар билан тўлдирилди. Агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиб, сув ресурсларидан оқилона фойдаланилди.
✅ Қисқа қилиб айтганда, бир вақтлар шўрхок ва қаровсиз бўлган ерлардан бугун мўл ҳосил олинмоқда.