BMB AGRO МАЙДОНЛАРИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ БОШЛАНДИ
Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги BMB Agro майдонларида ризқ-рўзимиз, халқимиз турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи асосий неъматлардан бири, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим воситаси — ғалла йиғим-терими мавсуми бошланди. Олтиндай товланадиган далаларда иш қизғин ташкил этилмоқда.
Ўрим олди йиғилганлар она Ватанимиз равнақи, халқимизнинг янада фаровонлиги учун мавсум беталафот ва баракали бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.
Шунингдек, йиғим-терим жараёнлари соҳада бой тажрибага эга миришкор деҳқоннинг мавсум давомида қилган меҳнати кўринадиган вақт эканлиги, шу сабабдан катта меҳнат эвазига тўпланган мўл ҳосилни нобуд қилмай, уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш муҳимлиги таъкидланди.